Дизель ёнилғисининг ноқонуний айланмаси фош этилди

11:11 15 Август 2019 Жамият
187 0

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ҳамда “Ўзнефтгазинспекция” ҳудудий бўлими вакиллари билан ҳамкорликда дизель ёнилғисининг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида “Марғилон-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро И.Б. бошқарувида бўлган “Газ-5327” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина цистернасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 20 млн. сўмлик жами 5000 литр миқдордаги дизель ёнилғиси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019