Диёрбек Ўрозбоев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир олтин медални тақдим этди

15:41 29 Август 2018 Спорт
220 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси илк медалини қўлга киритди.

Мусобақада -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёрбек Ўрозбоев япониялик Тору Шишимега қарши ғолиблик учун жангга киришди. Муросасиз кечган баҳсда асосий вақтда дуранг натижа қайд этилди. Шундан сўнг спортчилар олтин очко учун курашишди. Якунда Диёрбек Ўрозбоев ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритди.

Мазкур олтин медал Ўзбекистон учун мусобақадаги 10-чиси бўлди. Натижада терма жамоамиз умумий рейтингда саккизинчи ўринга кўтарилиб олди. Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 10та олтин, 15та кумуш, 14та бронза медаллари мавжуд.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар