Директор нега кечки пайт йиғилиш ўтказяпти?

12:18 20 Ноябрь 2019 Жамият
331 0

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги 28-умумтаълим мактабининг директори йиғилишларни соат 17:00 дан кейин ўтказаётгани ҳақидаги хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими изоҳ берди:

“28-умумтаълим мактаби 964 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, 1135 нафар ўқувчи таҳсил олади. Дарслар 2 навбатда ташкил этилган ва 64 нафар педагог ишлайди.

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Давлат таълим стандартларига кўра, вақтига мувофиқ мактабда дарс соатлари белгиланган. Мактабда таълим сифати, самарадорлиги ҳамда иш режасидаги масалаларни педагог жамоа билан муҳокама қилиш талаб этилади ва бу ишлар дарслардан сўнг олиб борилади. Агар шу каби йиғилишлар олдинроқ ўтказилиб, ўқитувчилар жалб қилинса, белгиланган дарс соатларини ўтишнинг имкони бўлмайди“.

Изоҳда оилавий шароити тушунтирилиб, жавоб сўраганлар кенгашда иштирок этишдан озод этилиши алоҳида қайд этиб ўтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?