“Дипломатик хизмат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилади

15:55 04 Январь 2019 Сиёсат
548 0

Иллюстратив фото

“Дипломатик хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда. Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида ўз ифодасини топган.

“Дипломатик хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида:

дипломатик хизматнинг ҳуқуқий асослари, унинг вазифаси ва функциялари;

дипломатик хизмат турлари ва уларни амалга ошириш тартиби;

дипломатик хизмат кўрсатувчи шахслар мақоми, хорижий ҳамкорлар билан ишлаш механизми назарда тутилади.

Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа мутасадди вазирлик ҳамда идоралар 2019 йил 1 апрелга қадар қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019