“Digital Generation Uzbekistan” қандай лойиҳа?

13:41 15 Июль 2019 Жамият
2308 0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкентдаги Инҳа университети билан ҳамкорликда 18-22 июн кунлари ташкил этилган“Digital Generation Uzbekistan” лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Ёшлар пресс-клуби”да бўлиб ўтган ушбу тадбирда Инҳа университети вакиллари, Ёшлар иттифоқи раҳбарияти, лойиҳа иштирокчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Анжуманда лойиҳа доирасида интенсив кучайтирилган “Digital Camp” беш кунлик ёзги оромгоҳнинг ташкил қилингани алоҳида эътироф этилди. Ушбу лагерга Ёшлар иттифоқи томонидан онлайн эълон берилиб, ижодий иншо ва суҳбат асосида 900 дан ортиқ аризачи ичидан 90 нафар ёшлар саралаб олинди. Оромгоҳда беш йўналиш: дастурлаш, дизайн, робототехника, рақамли иқтисодиёт ва рақамли медиа технологиялари бўйича тренинглар ўтказилди.

— Ушбу лойиҳани амалга оширишимиздан асосий мақсад ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва шу орқали яхши даромад топишга ўргатиш, янги лойиҳалар ихтиро қилишга унда каби вазифалардан иборат. — дейди “Digital Generation Uzbekistan” лойиҳаси асосчиларидан бири Алишер ТОЖИЕВ. — Муҳтарам Юртбошимиз томонидан йўлга қўйилган бешта муҳим ташаббуснинг учинчи банди айнан ахборот технологияларига бағишланган ва бу борада барча ташкилотларда иш бошланган. Аммо тан олиш керакки, буни амалий кўрсатиш жуда ҳам кам. Шу маънода, биз мана шу ташаббуснинг натижасини амалий кўрсатишни кўзлаганмиз. Лойиҳамиз шиори “Ўрган, улаш, руҳлантир” (“Learn, share, inspire”) деб номланади. Бундан кўзланган мақсад, технологик трендларга қизиқувчи ёшларни жамоавий бўлиб ишлашларини таъминлаш, ҳамкорлик ҳамда режалаштириш қобилиятларини кучайтириш ва IT соҳасига қизиқувчи иқтидорли ёшлар ҳамкорлигини йўлга қўйишдан иборат.

Ёшлар иттифоқи берган маълумотларга кўра, “Рақамли авлодлагери”да дастурлаш шўбасида иштирокчиларга веб технологиялар, мобил технологиялар ҳамда мантиқни кучайтиришга қаратилган skretch дастурлари ҳақида маълумотлар берилган. Дизайн йўналишидаги қатнашувчиларга эса 2D ва 3D бўйича, робототехникада сунъий интеллект ва бошқа технологиялардан фойдаланган ҳолда газ ҳидини сенсор орқали биладиган роботлар, йўлларда автоматик ҳаракатланадиган машиналар кабиларни яратиш ўргатилган. Τrading, яъни рақамли иқтисодиёт йўналишида эса онлайн маркетинг ва ундаги хавфсизлик унсурлари хусусида, рақамли медиа шўбасида суратга олишдан тортиб видеога олишгача, монтаж жараёни, тайёр медиа маҳсулотини турли ижтимоий тармоқларга тўғридан тўғри жойлаш, қолаверса, уларни реклама қилиш, матн ва ҳештег қоидаси кабилар ҳақида умумий тушунчалар берилган. Таъкидлаш жоизки, ёшларга рақамли медиа шўбаси доирасида дрондан фойдаланиш қонун-қоидалари ҳам таништириб ўтилган. Ҳар бир дарслар назария билан биргаликда амалиёт билан уйғунликда ўтказилгани алоҳида эътиборлидир.

— Мен ушбу лойиҳада дизайн йўналишида иштирок этдим ва ўзим ҳозирда таҳсил олаётган лицейимда шу йўналиш бўйича тўгарак ташкил этишни мақсад қилдим. — дейди Халқаро Вестминистер университети қошидаги академик лицей ўқувчиси Ахрор САИДОВ. — Мен “Рақамли авлод лагери”да турли ҳудудлардан келган ёш дастурчилар билан яқиндан танишдим, фикрлар алмашдим. Бу эса келгусида янги ғоялар яратишга ҳаммамизни руҳлантирди.

 

Юлдуз ЎРМОНОВА


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019