Диего Марадона ўзига янги жамоа топди

11:11 07 Сентябр 2018 Спорт
187 0
Фото: Twitter / Dorados

Аргентиналик собиқ футбол юлдузи Диего Марадона Мексиканинг «Дорадос» клубига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатди.

Қайд қилинишича, аргентиналик мутахассис бу ўринга истеъфога чиқарилган Франциско Гамеснинг ўрнига тайинланган. Айни пайтда «Дорадос» клуби Мексика иккинчи дивизионида 6 турдан сўнг 3 очко тўплаган ҳолда, 15 жамоа орасида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Марадона май ойидан буён Беларуснинг «Динамо Брест» клуби бошқарув раиси сифатида ишлаб келмоқда. Унинг «Динамо»дан кетиш-кетмаслиги ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Марадона бош мураббий сифатида БААнинг «Ал-Фужайра» клубини бошқариб борганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар