“Дэвис кубоги”да омад меҳмонларга кулиб боқди

03:34 03 Февраль 2019 Спорт
138 0

Пойтахтимиздаги “Саховат спорт сервис” (собиқ “Ўзбекистон”) мажмуасида 1-2 февраль кунлари теннис бўйича “Дэвис кубоги”нинг плей-офф баҳслари ўтказилди.

Мазкур нуфузли мусобақанинг асосий босқич ўйинларига ўтиш учун юртимиз ракетка усталари жаҳоннинг кучли теннис мактаби вакиллари — Сербия терма жамоасига қарши кортга тушди. Қизиқарли кечган учрашувларда 5 та қарама-қаршиликдан сўнг омад рақибларимизга кулиб боқди. Сербиялик теннисчилар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Қуйида Ўзбекистон — Сербия учрашувида қайд этилган натижалар билан танишинг:

Санжар Файзиев — Душан Лайович 6/7, 3/6;

Денис Истомин — Филип Крайинович 2/6, 4/6;

Истомин/Файзиев — Милоевич/Троицки 2/6, 6/1, 6/3;

Денис Истомин — Душан Лайович 6/3, 6/4;

Санжар Файзиев — Филип Крайинович 6/4, 3/6, 0:6.

Суннатилла Исломов (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019