Deutsche Welle Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш учун 30 минг евро ажратмоқчи

16:09 07 Август 2018 Жамият
380 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Л.Тангриев 2018 йил 1 август куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган «Deutsche Welle» Германия давлат халқаро телерадиокомпаниясининг Марказий Осиё давлатлари бўйича таълим лойиҳалари менежери Лидия Ранерт ҳамда беларуслик тренер Виктор Рудникни қабул қилди.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадида келган ушбу академия Андижон, Наманган, Урганч ва Нукус шаҳарларида бўлиб республиканинг ҳудудий оммавий ахборот воситалари фаолияти билан танишди.

Маълумотларга қараганда, Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги ("Deutsche Welle"нинг молиявий манбаси) Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш учун 30 минг евро маблағ йўналтирар экан.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Л.Тангриев Агентлик фаолияти, унинг тизимидаги корхона ва муассасалар, оммавий ахборот воситалари, бугунги миллий медиа муҳит ҳақида атрофлича маълумот берди.

Маълумот учун, айни кунда “Deutsche Welle” (Deutsche Welle –«Немис тўлқини») халқаро телерадиокомпаниясида уч минг нафарга яқин киши ишлайди. Дунёнинг 60 давлатида унинг ходимлари бор.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар