Депутатнинг ҳукуматга йўллаган мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди

16:05 07 Январь 2019 Жамият
366 0

Фото: parliament.gov.uz

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги “Калламозор” қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтадиган Шеробод дарёси ўзани селлар оқибатида кенгайиб, 100 метрдан ошиб кетгани, дарёда йил давомида сувнинг кўп миқдорда оқиши 2500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган қишлоқ аҳолисига қийинчиликлар туғдираётгани маълум бўлганди.

Парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан аҳоли ва ҳомийлар билан ҳамкорликда тумандаги “Янги турмуш” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Калламозор” қишлоғида йиллар давомида аҳолини қийнаб келган муаммо — қишлоқ билан М-39 халқаро автомобиль трассасини боғловчи аҳоли ва автомашина ўтадиган, барча талабларга жавоб берадиган, хавфсиз, замонавий кўприк қурилиши бошлаб юборилди. Бугунги кунга келиб, кўприкнинг қарийб 80 фоиз қисми қуриб битказилди. Аммо маблағ етишмаслиги сабабли қолган қурилиш ишлари тўхтаб қолди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муродулла Турсунов 2018 йилнинг 25 декабрь куни кўприк қурилишида кўп сонли фуқароларнинг вакили сифатида ушбу кўприкнинг битмасдан турган қисмини қурилиш меъёрлари асосида охиригача бунёд этилишида амалий ёрдам беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига мурожаат йўллади.

2018 йилнинг 29 декабрь куни депутатнинг ушбу мурожаатида кўрсатиб ўтилган масала ечими юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва “Кўприкқурилиш” трестига топшириқлар берилгани ҳақидаги жавоб хати олинди.

Унга кўра, мазкур масала назоратга олиниб, энди амалий ҳаракатлар бошланяпти. Демак, Шеробод тумани “Янги турмуш” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Калламозор” қишлоғида йиллар давомида аҳолини қийнаб келган муаммо яқин-орада тўлиқ ўз ечимини топади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019