Сиёсий "очко" олиш мақсадим йўқ — Кушербоев аҳолига мурожаат қилди

00:51 14 Сентябр 2020 Жамият
548 0

Айримларнинг сўнгги вақтларда интернет тармоқлари орқали билдираётган фикрлари билан танишиб қуйидагиларни маълум қилмоқчиман, дея аҳолига мурожаат йўллади депутат Расул Кушербоев.

«Мен имкониятим етгунча аввало оддий фуқаро ва қолаверса депутат сифатида фаолият юритмоқчиман. Бундан ортиқ лавозимда ишлашга интилиш ёки сиёсий "очко" олиш мақсадим йўқ.

Юртдошларимизни ўйлантираётган масалаларнинг озгинасинигина кўтариб чиқиб, ҳал этишга интилаётганимни ортиқ даражада қаҳрамонлик қилиб таърифлаш хато.

Мен аввало Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва ташаббуси орқали Ўзбекистонда бўлаётган ижобий ислоҳотлар имкониятидан фойдаланиб, депутат сифатида фаолият юритаётган шу юртнинг бир фарзандиман. Ва давлат раҳбарининг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаб, унинг амалда тўла тўкис, халқ розилигини олиши йўлида амалга оширилиши тарафдориман.

Шу сабабли шахсимга доир турли ортиқча таъриф ва бўрттиришлар қилиш ёки атайин буни «уюштириш» депутатлик фаолиятим учун ножоиз иш эканлигини билдирмоқчиман. Бундай ишлар керакмас.

Тушунганингиз учун раҳмат", дейди депутат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?