Депутатлик сайловлари учун давлат бюджетидан қанча пул сарфланиши маълум бўлди

13:48 15 Октябр 2019 Сиёсат
909 0

Юнус Бўронов, “Халқ сўзи”. 2019 йилги сайловда ҳар битта депутатликка номзод учун 10 млн сўмдан ортиқроқ маблағ сарфланади. Бу ҳақда 15 октябрь куни Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг видеоселектор тарзида бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилинди.

Унга кўра сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори қуйидагича белгиланган:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод учун – 10 832 000 (ўн миллион саккиз юз ўттиз икки минг) сўм;
Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун – 2 000 000 (икки миллион) сўм;
Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун – 1 000 000 (бир миллион) сўм.

Эслатиб ўтамиз, олдинги сайловларда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар учун маблағ ажратилмаган. Қайд қилинишича, 2014 йилда бўлиб ўтган сайловларда давлат бюджетидан харажатлар сметаси учун ажратилган пул 30 млрд сўмдан ошган. Жорий йилги сайловларда бу сумма 230 млрд сўмдан ошиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?