Депутат юридик университет ректори этиб тайинланди

10:34 19 Сентябр 2019 Жамият
1308 0

Архив фото

Олий Мажлиc Қонунчилик палатаси депутати Раҳимжон Ҳакимов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди. Бу хабарни вазиятдан хабардор манбалар “Халқ сўзи“га тасдиқлади.

Шу кунгача Ҳакимов депутатлик билан бирга Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори сифатида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, мазкур институт Президент Шавкат Мирзиёев таклифи билан тузилган ва Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қўшма қарори билан ташкил этилганди. 2018 йилнинг 12 январь куни Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ўз фаолиятини бошлаган ва унга Раҳимжон Ҳакимов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Маълумот учун, Тошкент давлат юридик университет ректори айни пайтда адлия вазири ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019