Депутат сўрови билан кўчалар ёритилди

17:44 12 Март 2019 Жамият
327 0

Иллюстратив фото

Оқшом пайтлари хонадонларда ёки кўчаларда чироқлар бир зум ёниқ турмаса қандай ахволга тушишимизни яхши биламиз. Қолаверса, бундай ҳолат кўпгина ноқулайликларни ҳам келтириб чиқариши бор гап.

Чунончи, Бахт шаҳрида жойлашган марказий кўчалардан бир нечтасида электр чироқлари ўрнатилмаганлиги шу манзилда яшовчи аҳоли ва қолаверса, ушбу йўлларда ҳаракатланувчи ҳар бир фуқарони гўёки ҳаёт нурларидан бебаҳра этаётгандек эди. Айниқса, кекса кишилар ва болалар бундан кўп азият чекишарди. Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Салоҳиддин Элмуродов бу ҳолатни кўриб, халқни ортиқ куттириб ўтирмади.

Дарҳол масалага ижобий ечим топиш мақсадида вилоят ҳудудий “Электр тармоқлари” корхонасига депутатлик сўрови юборди. Кўп ўтмай депутатнинг бу сўрови ижобий қониқтирилиб, “Улуғ йўл” ва “Ахмад Яссавий” кўчаларига замонавий ёритгичлар ўрнатилди.

Кўпчилик учун наф келтирадиган бундай ишлар халқ қалбидан чуқур жой олмасдан қолмайди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Сирдарё вилояти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019