Депутат: Соғлиқни сақлаш тизими давр талабига жавоб бериши керак

Иллюстратив фото
Президентимизнинг тиббиёт соҳасини бутунлай янги босқичга олиб чиқишга оид Фармони ва у билан тасдиқланган Концепция, айтиш мумкинки, соғлиқни сақлаш тизимида туб ўзгаришларга асос бўладиган тарихий аҳамиятга эга ҳужжатдир. Унинг барча бандида инсонга ғамхўрлик тушунчаси амалий чора-тадбирлар билан ифодаланган. Бу менинг хаёлимдан ўтган фикрлар эди. Бошқаларнинг муносабати қандай эканлигига қизиқиб, тиббиёт соҳасида ишлаётганлар билан боғландим, фикрларини тингладим. Улар ҳам Фармондан бениҳоя мамнун бўлганликлари, ўзлари ишлаётган жамоаларда шифокорлар кайфияти кўтарилганлигини айтишди.
Шу ўринда халқимизни мазкур Концепция билан соҳада қандай ўзгаришлар кутилаётгани қизиқтириши табиий. Энг аввало, у тизимдаги кўплаб масалаларнинг ҳал этилишида, айни чоғда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар бир инсонни сифатли тиббий хизмат билан қамраб олишни кафолатлашда муҳим ўрин тутади. Бугун юртимизда олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг пировард мақсади ҳам шу аслида. Албатта, бу борадаги ишлар босқичма-босқич, тизимли равишда рўёбга чиқарилади.
Биринчидан, Концепцияга кўра, соғлиқни сақлашнинг концептуал янги модели шакллантирилади. Бунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда катта муваффақиятларга эришган илғор мамлакатлар тажрибасига асосланган ёндашувларга эътибор қаратилади. Бу жараёнда тармоқни комплекс ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида соҳага оид қонунчилик янада такомиллаштирилади.
Иккинчидан, фуқаролар соғлиғини сақлашда идоралараро самарали ҳамкорлик ва алоқалар механизмлари ривожлантирилади. Бу саломатликка салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни ҳал қилиш, соғлом ва хавфсиз атроф-муҳитни таъминлаш, сув таъминоти ва санитарияни яхшилаш, соғлом овқатланиш, қолаверса, соғлом турмуш тарзини шакллантириш каби комплекс масалалар эътиборда бўлади, деганидир.
Учинчидан, тиббиёт муассасаларининг самарали интеграциясини таъминлаш учун соғлиқни сақлашнинг туман бўғини ислоҳ қилинади.
Шунингдек, ҳужжатда соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, бепул тиббий ёрдамнинг давлат томонидан кафолатланган ҳажмини қонунчилик йўли билан мустаҳкамлаб қўйиш ҳамда мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий қилиш масалалари ҳам акс этган.
Айни пайтда хусусий соғлиқни сақлаш тизими, давлат-хусусий шериклик ва тиббиёт туризмини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳам мазкур Концепциядаги асосий вазифалардандир.
Албатта, ушбу муҳим ҳужжат ва унда кўзда тутилган бошқа долзарб масалалар мамлакатда тиббиёт тизимининг замон талаблари даражасига кўтарилишига, тиббиётни одамларга янада яқинлаштириш ва ундан розилигини таъминлашга хизмат қилади.
Бу жараёнда мамлакат парламенти, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаоллиги ҳам зарур. Концепция ижросини таъминлашда қонун ижодкорлигини кучайтириш, парламент назоратининг самарали, таъсирчан усулларидан фойдаланиш биз, депутатлар зиммасига катта масъулият юклайди.
Муҳаррам ДАДАХЎЖАЕВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: