Депутат Каттақўрғондаги воқеа ҳақида: “Шаҳар раҳбарлари учун истеъфо бериш — энг оқилона йўл!”

13:33 06 Июль 2018 Жамият
777 0
Депутат. Қ. Жўраев. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Қодир Жўраев Каттақўрғон шаҳрида ички ишлар ходими томонидан таҳқирланган аёл воқеасига ўз муносабатини билдирди.

Унинг муносабати қандай бўлса, шундайлигича эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Шаҳар раҳбарлари учун истеъфо бериш — энг оқилона йўл!

Каттақўрғон шаҳридаги мудҳиш ҳодиса фақат бир кишининг айби билан содир бўлмаган. Бунга шаҳардаги бутун бошли тизим айбдор! Шундай вазиятда шаҳар ИИБ бошлиғи ва шаҳар прокурори ҳамма айбни ўз зиммаларига олиб, истеъфо берсалар мақсадга мувофиқ бўларди. Нима учун дейсизми?! Шаҳар аҳлининг ишончини оқламаганликлари учун; давлатимизнинг ҳозирги сиёсати мазмун-моҳиятини ходимларга тушунтириб беролмаганликлари ва улар устидан назоратни қўлдан бой берганликлари учун; Президентимизнинг топшириқлари сўзсиз бажарилишини таъминлаб бермаганликлари учун; энг ёмони — миллатимиз келажаги бўлмиш аёл зотининг таҳқирланишига йўл қўйиб берганликлари учун!”

Бунгача мазкур ҳодисага қуйи палатанинг яна бир депутати, ЎзЛиДеП аъзоси Расул Кушербаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева (икки марта) ўз фикрларини айтиб ўтган эди. Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги эса расмий муносабат билдирган эди. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар