Депутат прописка ҳақида: “Бу масала шундай қолмайди, ўзгариш бўлади. Узоқ кутмайсизлар“

11:20 14 Июнь 2019 Жамият
391 0

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда журналистлар прописка олиш тартиби, фуқароларга икки хил нархда бож белгилангани, агар фуқаро доимий пропискага эга бўлмаса, иккиламчи бозорда турар жой сотиб ололмаслиги ва бу ҳолатлар Конституцияга қанчалик мос экани ҳақида савол берган.

“Шахсий фикримни билдирадиган бўлсам, бу нотўғри, — деди депутат Иброҳим Ҳожиев. — Шахсан ўзимга ва бошқа кўп депутатларга ҳам айнан шу масалада жуда кўп мурожаатлар келиб тушади. Сизни ишонтириб айтаман, бу масала ҳам тартибга солинади. Шу муаммо юзасидан иш олиб бораётган ишчи гуруҳ таркибида депутатлар ҳам бор. Бу масала шундай қолмайди, ўзгариш бўлади. Албатта бу вақт талаб қилади, лекин узоқ кутмайсизлар. Босқичма-босқич тартибга солинади. Бу бўйича белгиланган топшириқлар бўлган”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019