Департамент томонидан томорқа ер эгаларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда

12:13 25 Апрель 2020 Жамият
233 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан Беруний туман прокуратураси, ҳокимлиги ва солиқ идоралари билан ҳамкорликда карантин вақтида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида жойлашган савдо дўконларини “Даладан дастурхонга” тамойили асосида 27 хил турдаги маҳсулотлар билан таъминлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. 

Туманда жами 37 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида қарийб 31 минг хонадон мавжуд бўлиб, уларда 192 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда.

Деҳқон хўжалик ва томорқа ер эгаларининг 3 минг гектардан ортиқ экин майдонларига 2020 йил ҳосили учун 760 гектар пиёз ва саримсоқпиёз, 371 гектар картошка ва қолган жойларга сабзавот, полиз ва бошқа экинлар экиш ишлари ташкиллаштирилган.

Ҳозирги кунда туманда 1 та деҳқон бозори, 12 та иссиқхона, 5 та музлатгич, 42 та омборхона ва 156 та савдо дўконлари мавжуд.

Мазкур дўконлар ва туман марказидан узоқ ҳудудларда жойлашган янги ташкил этилган озиқ-овқат минимаркетлари ва 12 та кўчма автодўкон ярмаркалари 27 хил турдаги маҳсулотлар билан таъминланиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда арзонлаштирилган нархларда сотилиши йўлга қўйилди.

Дўконларга туманнинг 59 та ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар, 41 та фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда 37 та томорқа ер эгалари бириктирилиб, улар томонидан биринчи қўлдан маҳсулот етказиб берилиши йўлга қўйилди.

Жумладан, тумандаги овул фуқаро йиғинларида истиқомат қилаётган томорқа ер эгалари ва савдо дўконлари билан маҳсулот етказиб бериш учун шартномалар тузилди, томорқа ер эгалари банк пластик карталари билан таъминланди, маҳсулотлар биринчи қўлдан етказиб берилиши натижасида савдо дўконларидаги нарх-наволар 25-30 фоизга арзонлашди. Натижада дўконларида савдо тушуми ошиб, солиқлар ўз вақтида тўланмоқда.

Шунингдек, аҳоли томорқасида экин экиш ишларининг ўз вақтида якунланишини таъминлаш мақсадида бепул кўчатлар тарқатилиб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?