Денис Истомин Осиё ўйинлари чемпиони!

12:45 25 Август 2018 Спорт
1019 0
Фото: МОҚ

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медал қўшилди.

Теннис мусобақаларининг яккалик баҳсларида иштирок этган турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин финалда хитойлик Ву Йибингга қарши кортга чиқиб, уч сетда 2:6, 6:2, 7:6 (тай-брейкда 7:2) ҳисобида ғалаба қозонди ва Осиё ўйинларининг олтин медалига эга чиқди.

Ушбу медал Ўзбекистон спорт делегациясининг 5 олтин медали бўлди. Эндиликда терма жамоа қўлга киритган умумий медаллар сони 22тага етган. Ўзбекистон вакиллари шу кунгача 5та олтин, 10та кумуш ва 7та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 10-ўринда бормоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019