Денис Истомин коронавирус юқтириб олди

08:45 21 Сентябр 2020 Спорт
547 0

Теннис бўйича Франция очиқ чемпионатида иштирок этиши керак бўлган теннисчилар топширган тест натижалари орасидан икки нафарида коронавирус аниқланди, дея ёзмоқда журналист Денни Мише.

Коронавирус юқтириб олган икки спортчидан бири ўзбекистонлик Денис Истоминдир. Теннис бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси айни пайтда алоҳида назоратга олинган ва Ролан Гаррос турнирида иштирок эта олмайди.

Маълумот учун, катта шлем таснифидаги Ролан Гаррос турнири 21 сентябрь – 11 октябрь кунлари Францияда ўтказилади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби испаниялик Рафаэл Надал ва австралиялик теннисчи аёл Эшли Барти ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?