Денис Истомин Австриядаги турнир ярим финалига чиқди

15:16 03 Август 2018 Спорт
472 0
Фото: ATP

Австриянинг Кицбюэл шаҳрида бўлиб ўтаётган, соврин жамғармаси 540 310 еврони ташкил қилувчи Austrian Open мусобақасида ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин ярим финалга йўлланма олди.

Чорак финалда ўзбекистонлик спортчи германиялик ATP рейтингида 47-ўринда бораётган Максимилиан Мартерерга қарши кортга чиқиб, икки сетда бир ҳил – 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Денис Истомин ярим финалда чилилик Николас Харрига қарши кортга чиқади. Учрашув бугун Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019