Денис Истомин Австриядаги халқаро турнирда совриндор бўлди

12:51 06 Август 2018 Спорт
529 0
Фото: uz24.uz

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Австриянинг Кицбюэл шаҳрида ўтказилган Austrian Open турнирининг финалида иштирок этди.

Истомин финалда сербиялик рақиби Мартин Клижанга имкониятни бой бериб қўйди. Баҳс икки сет давом этди ва унда сербиялик теннисчи бир хил 6:2, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Истомин мусобақанинг финалчиси сифатида 47 105 евро мукофот пулига ва 150 рейтинг очкосига эга бўлди. Натижада ATPнинг ҳафта бошида янгиланган рейтингида 20 поғона кўтарилиб, 75-ўринга жойлашиб олди. Унинг ҳисобида 759 очко мавжуд.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019