«Дексаметазон» кимларга қўлланилади, кимларга эса йўқ?

16:03 10 Октябр 2020 Жамият
2587 0

Коронавирусга чалиндим, ўпкамда 15% зарарланиш аниқланган. Шифокор «Дексаметазон» дори воситасини буюрган, лекин акамга буюрмаган. Бу дори ҳаммага берилмайдими?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева жавоб қайтарди:

— Гормон дори воситалар 15% бўлган коронавирус пневмониясида қўлланилмайди.

Бу дори фақат стационар шароитида беморларнинг оғир ва ўта оғир шароитларда буюрилади. Ҳар бир бемор учун индивидуал ёндашилиб, схема бўйича қилинади ва албатта қарши кўрсатмалари, ножўя таъсирлари ҳисобга олинади.

Сизга бўлган муҳим тавсиямиз — уй шароитида гормон дориларни қабул қилманг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?