Деҳқонободда бахшичилик фестивали ўтказилди

11:35 29 Март 2019 Маданият
432 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига ижросини таъминлаш мақсадида Деҳқонобод туманида “Юртин достон этар бахши” деб номланган давра суҳбати ҳамда фестивал ўтказилди.

Бахшилар эли бўлган Деҳқонободдда бугунги кунда Ўзбекистон халқ бахшиси Қаҳҳор бахши Қодир ўғли,Ўзбекистон халқ бахшилари Шомурод Тоғаев, Абдимурод Раҳимов, Махматмурод Ражабов ва Очил Чоршанбиев ўзбек халқ достонлари, термаларини куйлаб келмоқдалар.

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводида бўлиб ўтган фестивалда халқ достонларидан намуналар, бадиҳагўйлик йўлида термалар, айтишувлар айтилди.

Фестивал доирасида ўтказилган кўрик-танловда таниқли бахши Баҳром Раҳимов биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Муродилла Алиқуловга, учинчи ўрин эса Санжар Чубаевга насиб этди. Диёр Расулов “энг яхши ижрочи” деб топилган бўлса, Илҳом Раҳимов “энг яхши чолғу ижрочиси” номинациясида ғолиб чиқди.

Ғолиб ва совриндорлар, фестивал иштирокчилари Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи директори Ҳамидила Шерматов томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019