Деҳлида халқаро муносабатлар соҳасида журналистлар малакасини ошириш таклиф этилди

14:26 25 Апрель 2019 Жамият
414 0

Фото: «Халқ сўзи»

Саид Раҳмонов, “Халқ сўзи online” учун Деҳлидан махсус. Марказий Осиё журналистлари учун ташкил этилган таништирув ташрифи иштирокчилари Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик хизмат институти (FSI)да ҳам бўлдилар.

Мазкур институт дипломатлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган. Бу ерда машғулотлар олиб бориш учун хорижлик мутахассислар ҳам кенг жалб этилаётгани қизиқишни оширмоқда. Натижада 1990 йилдан буён чет давлатлар дипломатлари малакасини ошириш ҳам йўлга қўйилди.

- Саксондан ортиқ давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганмиз, - деди мазкур институт декани С. Мукул. - Хусусан, Ўзбекистон билан 2003 йилда ҳамкорлик бўйича меморандум имзолаганмиз. Яқин кунларда бир қатор хорижий давлатлардан дипломатлар учун малака ошириш курслари очилади. Улар орасида Марказий Осиё мамлакатлари дипломатлари ҳам бўлади. Ўйлайманки, бу Ҳиндистон ва минтақа давлатлари ўртасидаги алоқалар ривожида муҳим аҳамият касб этади.

Журналистлар институт фаолияти, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ўзаро мулоқот чоғида халқаро муносабатлар соҳасида фаолият юритаётган журналистлар малакасини ошириш таклиф этилди. Бу таклифни институт раҳбарияти илиқ кутиб олишди ва албатта, кўриб чиқилишини айтишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019