Даволаниш учун Германияга боришади
Андижон шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ташаббуси билан бемор болалар ўртасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик тадбирлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ўртасида тузилган ҳамкорлик келишувига асосан уюштирилган ушбу хайрия тадбирида тана таянч ҳаракат тизими, урологик хасталиклар билан оғриган, терида куйишдан қолган асоратлари бўлган 3 — 12 ёшдаги 61 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилди. Чет эл ва мамлакатимизнинг етакчи мутахассислари томонидан ўтказилган тиббий текширув жараёнида 3 нафар боланинг Германияга бориб даволаниши учун хулоса берилди.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунгача андижонлик 21 нафар бемор бола ушбу мамлакатда даволаниб келди. Тиббий кўрик жараёнида хорижлик шифокорлар иштирокида очиқ мулоқот, давра суҳбати ташкил этилди ва бемор болаларга бепул дори-дармонлар тарқатилди.
Сарвар ИСҲОҚОВ.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: