"Даволандим, аҳволим яхши. Аммо 2-3 марта тест топширсам ҳам натижа мусбат. Нима қилай?" — долзарб саволларга аниқ жавоблар

15:22 30 Октябр 2020 Жамият
330 0

Кеча АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Савол: Менда коронавирус аниқланди. 10 кун шифокор тавсияси бўйича даволандим. Қайта тест топширсам, яна натижа мусбат чиқди. Шу ҳолат 2-3 марта такрорланди. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Касаллик варақам ёпилган, лекин тест мусбат чиққани учун ишхонага киргизишмаяпти. Нима қилай?

— ЖССТ маълумотларига кўра, вирус юқтирган ёки ташувчи инсонларнинг вирусдан халос бўлиш муддати ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Лекин айрим ҳолатларда 3 ойгача юқумли бўлиши мумкинлиги келтирилган маълумотлар бор. Сизнинг вазиятингизда шифокор назоратида даволанишингиз зарур, даволаниш жараёнида касаллик варақаси берилади.

Савол: Докадан тикилган ниқоб неча қават бўлиши керак?

Жавоб: Докадан тикилган ниқоб 6-8 қаватгача бўлиши керак ва уни ҳар 3 соатда алмаштириш, ишлатилганидан кейин ювиб-дазмоллаб қайта фойдаланиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?