"Давлат тили ҳақида"ги Қонун талаблари нега бузилмоқда?

19:30 20 Январь 2019 Жамият
839 0

Муаллиф олган сурат.

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Нурбек Абдуллаев/Наманган. Мамлакатимизда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганига яқинда ўттиз йил тўлади. Ўтган давр мобайнида мазкур ҳужжат асосида қатор ишлар амалга оширилди. Аммо шу билан бирга, бу соҳада ҳали камчиликлар етарли эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Қонун ижроси юзасидан изчил назорат йўқлиги кўзга яққол ташланмоқда. Наманган шаҳри кўчаларини айлансангиз, бунга яна бир карра ишонч ҳосил қиласиз.

Айниқса, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари атрофидаги эълон, афиша ҳамда реклама панноларида ёзилган матнларни ўқисангиз, кўплаб имловий ва стилистик хатолар, хорижий сўзлардан ноўрин фойдаланиш каби ҳолатларга кўзингиз тушади. Мана, ошхона олдидаги ёзув: “ZAKAZ SHASHLIK”. Бу ўқловдай ҳарфлар уни тайёрлаганларнинг савод даражасидан далолат бериб турибди.

Муаллиф олган сурат.

“Чуст БУЮРУТМА ТАОМЛАРИ” ва “НАХОРГА МАСТАВА” жумлаларидаги хатолар ҳам, ҳеч сўзсиз, пешонангизни тириштиради.

Муаллиф олган сурат.

“ТИЛЛО ДОДА ПАТИР НОН МАРКАЗИ”нинг “ижодкорлари” нима демоқчи эканликларини ўзлари тушунармикинлар?

Муаллиф олган сурат.

 

“На дизайн, на бадиий дид талабларига жавоб берадиган йўл кўрсаткичларига мутасаддилар эътибор қаратганмиканлар?” деган савол ҳам туғилади. Наҳотки “A. Temur” ўрнига “Amir Temur”, “Boburshox ko’chasi” ўрнига “Bobur shohko‘chasi”, “Hamrox” ўрнига “Hamroh” деб ёзиш кераклигини ҳеч ким англаб етмаган бўлса? Ачинарлиси, давлат тилига бундай эътиборсизлик, бу каби муносабатни, чаласаводлик кўринишларини деярли ҳар қадамда учратиш мумкин.

 

 

Муаллиф олган сурат.

— Биз бир неча йилдан бери шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузурида ташқи реклама воситаларининг мазмун-мундарижасини назорат қиладиган комиссия тузилиши зарурлиги ҳақидаги масалани кўтариб келамиз, — дейди “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси бўлими раҳбари Дилшод Мамажонов. — Афсуски, ҳозиргача бу таклиф инобатга олингани йўқ. Оқибатда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун талабларининг бузилишига йўл қўйилмоқда.​


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019