“Давлат тили ҳақида”ги Қонун ижроси мунтазам ўрганиб борилади

10:21 17 Январь 2019 Жамият
188 0

Бугунги кунда республикамиз ҳудудидаги 7 минг 300 та моддий маданий мерос объекти орасидан табиий ва техноген ҳодисалар салбий таъсир этаётганларини аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини илмий-амалий жиҳатдан ўрганиш, оқибатларини камайтириш ва бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўрганилган. Маданият вазирининг бу борада Хоразм вилоятида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахбороти эшитилган. Унинг якунларига кўра, асосланган таклифлар ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идораларга киритилган.

Умуман, ўтган йилда қўмита томонидан 4 та назорат тадбири ўтказилган. Бу ҳақда қўмитанинг 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2019 йилдаги вазифаларга бағишланган анжуманида айтиб ўтилди.

Қўмита фаоллари томонидан “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг Тошкент шаҳридаги ижроси юзасидан ўрганишлар ўтказилган. Адлия, молия, иқтисодиёт ва саноат, халқ таълими, соғлиқни сақлаш каби ўнга яқин бош бошқармалар ва бошқа идоралар фаолияти таҳлил қилинганда, айрим жиддий камчиликларга йўл қўйилаётгани маълум бўлди. Давлат тили нуфузини ошириш, софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қатор амалий таклиф ва тавсиялар ­ишлаб чиқилди. 2018 йил 24 декабрда Сенатга Бош вазир имзоси билан мавжуд хатоларни бартараф этиш бўйича “Йўл харитаси” тақдим этилди. Унинг ижроси эса 2019 йил давомида сенаторлар томонидан ўрганилиб ­борилади.

Шунингдек, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг Халқ таълими вазирлиги тизимида ижро этилишини ўрганиш режалаштирилган.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, таш­қи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган анжуманда ҳам унинг фаолиятига оид бир неча қизиқарли ва салмоқли маълумотлар тақдим этилди.

Тошкент шаҳрига инвестицияларни жалб қилиш — қўмита назоратидаги муҳим масалалардан бири. Хусусан, бу йўналишда Сенат тегишли вазирлик ва идоралар, компания ва агентликлар билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини туманлар иқтисодиётига янада тезроқ киритиш юзасидан назоратни йўлга қўйган. Хусусан, бу ишлар пойтахтнинг Олмазор туманида жадаллик билан олиб бориляпти. Ҳар бир сектор ­раҳбари ўз ҳудудида 20 миллион доллардан жами 80 миллион доллар тўғридан-тўғри ­хорижий инвестиция жалб қилиш бўйича ­тегишли чора-тадбирлар кўрди.

Жорий йилдаги режалар орасида хорижий парламентлар раҳбарларининг, жумладан, Россия, Беларусь, ЕХҲТ Парламентлараро Ассамблеяси, Испания парламентлари раҳбарларининг мамлакатимизга расмий ташрифларини ташкиллаштириш режалаштирилмоқда. Қўмита ваколатларига алоқадор соҳаларда қонун ҳужжатларининг ижро этилишини ўрганиш каби ишлар ҳам мазкур йилда янгича ёндашув асосида амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.

Худди шундай тадбирлар юқори палатанинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ҳам ташкил этилди. Унда қўмиталарнинг ўтган йил давомида амалга оширган ишлари ва 2019 йилги режалари хусусида ­батафсил маълумотлар берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019