Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 17,3 млрд долларга етди

15:05 26 Август 2020 Иқтисодиёт
309 0

2020 йилнинг 1 июль ҳолатига ҳукуматимиз номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз маблағлари қолдиғи 19,6 млрд. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметовнинг 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида Давлат буджети ижросига бағишланган Олий мажлис қонунчилик палатаси ялпи мажлисидаги маърузасида айтилди.

Қайд этилишича, давлат ташқи қарзи 1,7 млрд. АҚШ долларига ёки 2020 йил бошига нисбатан 10,9 фоизга ошиб, 1 июль ҳолатига 17,3 млрд. АҚШ долларига етди.

Давлат ички қарзи эса 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 0,3 млрд. АҚШ долларига ошиб, 2,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?