Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

17:54 05 Июнь 2018 Жамият
2342 0
Фото: soliq.uz

Файзибаев Алимжан Элчиевич Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати "Халқ сўзи"га маълум қилди.

Файзибаевни янги лавозимга тайинлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги тегишли Фармони имзоланган.

Алимжан Файзибаев давлат солиқ хизмати тизимида фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи вазифасидан бошлаган. 

Кейинчалик турли раҳбар лавозимларида, хусусан 2000-2013 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур ва Бектемир туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 2017 йил май ойидан буён Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019