Давлат қарзлари рекорд даражага етди

15:20 13 Февраль 2019 Дунё
914 0

Архив фото

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз лавозимига киришган пайтда давлат қарзлари қисқара бошлаган эди, аммо 2018 йилдан солиқ ислоҳотлари туфайли у яна кўпаймоқда.

Бугунга келиб АҚШнинг давлат қарзлари 22,01 трлн. доллардан ошиб, тарихий рекордни қайд этди, деб ёзади “Ведомости” нашри ушбу мамлакат молия вазирлиги ҳисоботига асосланиб. Ўтган йилларда АҚШ давлат қарзлари 2,03 трлн. долларга кўпайган. Бунинг асосий сабабларидан бири 2017 йил декабрь ойида солиқларнинг пасайтирилиши билан боғлиқ.

Олдинги президент Барака Обама пайтида давлат қарзлари бирданига 9 трлн. долларга ошиб кетганди. Дональд Трамп 2016 йил баҳор ойида давлат қарзларини келаётган саккиз йил ичида йўқ қилишга ваъда берганди.

АҚШнинг 2018 йилги давлат қарзлари ЯИМнинг 78 фоизини ташкил этди. Агар ҳеч қандай ўзгариш юз бермаса, 2028 йилга келиб ушбу кўрсаткич ЯИМнинг 98 фоизига етиши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019