Давлат қабул комиссияси “Саҳродаги мўъжиза”ни қабул қилди

14:44 18 Октябр 2019 Жамият
145 0

Қандим газни қайта ишлаш мажмуасида инвестиция лойиҳаси объектларини фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича давлат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Қандим конлар гуруҳида газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши ва ишга туширилиши” инвестиция лойиҳаси тўлиқ қуриб битказилиб, тақдим этилгани муносабати билан Давлат қабул комиссиясининг ҳужжатни имзолаш маросими ўтказилди.

Иккита технологик тизимдан иборат газни қайта ишлаш заводи “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ томонидан бунёд этилди. Заводнинг қуввати 8 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, бу ерда газ водород сульфиддан тозаланади ва товар газ, барқарор газ конденсати ишлаб чиқарилади.

Давлат қабул комиссиясига лойиҳа доирасида бунёд қилинган маъмурий бино, таъмирлаш ҳудудлари ва завод қошидаги бошқа объектлар, 1150 кишига мўлжалланган алоҳида тураржой мажмуаси, умумий узунлиги 220 километр бўлган йиғув тизими иншоотлари, 71 та қудуқ, 285 километр автомобиль йўли, узунлиги 70 километрга тенг экспорт қувури, 55 километр узунликдаги сув таъминоти, 268 километр узунликдаги электр таъминоти тизимлари тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг тантанали очилиш маросими 2018 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев, Россия Федерацияси Энергетика вазири А.Новак ва “ЛУКОЙЛ” ПАО президенти В.Алекперов иштирокида бўлиб ўтганди.

Давлатимиз раҳбари уни “саҳродаги мўъжиза” дея юқори баҳоланганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019