Давлат хизматларини кўрсатиш сифати ортмоқда

09:35 03 Ноябрь 2019 Жамият
62 0

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Андижон туман Давлат хизматлари марказида республика ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари учун Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг жорий йил 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда ДХААндижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Унда мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсда бошланган ишлар доирасида бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Хусусан, шаҳар ва туманларда ташкил этилган Давлат хизматлари марказлари томонидан 2018 йилнинг бошида жами 37 турдаги давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 130 тага етгани, 2020 йилга келиб хизматлар сонини 160 тага етказиш режалаштирилаётганлиги қайд этилди.

- Айни пайтда 17 та шаҳар ва туман Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 130 турга яқин давлат хизматлари кўрсатилмоқда, - дейди ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи Жамшид Раҳмонов. - Жорий йилнинг 9 ойи давомида марказлар томонидан қарийб 733 минг 268 та хизмат кўрсатилган. Эътиборли жиҳати, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг 9 ойи давомида 199 минг 040 тани ташкил этган. Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, хизмат кўрсатиш кўрсаткичи икки йилда 3,6 баробарга ортган.

Энг кўп мурожаатлар тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказиш (17 860), болаларни мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича ариза бериш (83 110 та), жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш (40 469), қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш (17 813) бўйичи келиб тушган.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида олис жойларга чиқиш орқали “Мобиль давлат хизматлари” йўлга қўйилганлиги таъкидланиб, шу кунга қадар вилоят бўйича жами 11 минг 963 тадан ортиқ сайёр хизматлар кўрсатилганлиги қайд этилди.

Амалга оширилган ишларга қарамай, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида баъзи қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги ҳам аниқланганлиги билдирилди.

- Ўтган давр мобайнида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида жами 8 минг 861 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган, - дейди бошқарма бўлим бошлиғи Султонбек Исақов. - Қонунбузилиш ҳолатларининг 564 таси ҳокимликлар, 108 таси ички ишлар идоралари, 914 таси қурилиш, 761 таси солиқ, 3 минг 492 таси Ер ресурслари ва давлат кадастри, 217 таси Давлат санитария эпидемиология назорат марказлари, 30 таси ижтимоий таъминот идоралари, 26 таси таълим муассасалари, 4 таси соғлиқни сақлаш муассасалари, 441 таси “Узтрансгаз” тизими корхоналари, 1399 таси “Ўзбекэнерго” тизими корхоналари, 224 таси бошқа коммунал хизмат кўрсатувчи идоралар ва 502 таси бошқа идоралар ҳисобига тўғри келади. Ушбу ҳолатлари юзасидан тегишли мутасаддиларга 26 та тақдимнома киритилган. 146 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 1 нафар ходим эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Матбуот анжуманида давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ўз мевасини беришни бошлагани, жорий йилда Жаҳон банкининг “Doing business” йиллик ҳисоботида Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги масъул бўлган “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190та давлатлари ичида 8-ўринни эгаллагани эътироф этилди.

Анжуманда иштирок этган Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Мирзоҳид Ботиров давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бериб, тизим самарадорлигини оширишда қандай муаммолар вужудга келаётган бўлса, вилоят ҳокимлиги уларни бартараф этиш учун ҳамиша тайёрлигини билдирди.

Анжуманда мутасаддилар журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019