Давлат хизматлари трансформацияси: янги лойиҳага старт берилди

12:45 17 Сентябр 2019 Жамият
96 0

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури вакиллиги ҳамкорлигида “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳасига старт берилди.

Хўш, ушбу лойиҳанинг мақсади ва аҳамияти нималардан иборат?

Лойиҳа — қишлоқ жойлардаги аҳоли қатламлари, яъни аёллар, ёшлар ва болалар, қариялар ва ногиронлиги мавжуд шахсларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга ёрдам беради.

Бу ҳақда маҳаллий ва хорижий экспертлар қандай фикрда?

Халилилло ТЎРАХЎЖАЕВ,

Давлат хизматлари агентлиги директори:

— Давлат хизматлари агентлиги фуқароларнинг самарали ва сифатли давлат хизматлари билан 100 % қамраб олинишидан манфаатдор. Мазкур лойиҳа Агентлик томонидан ушбу йўналишда бошлаб юборилган ишлар давоми бўлиб қолади. Шундай қилиб, лойиҳа доирасида 5 та ҳудуд, яъни Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларида юқори стандартлар асосида давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилиши белгиланган. Аммо биз танланган синов ҳудудлар билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. Аксинча, мазкур тажриба ўзини оқласа, уни барча марказларимизда татбиқ этамиз.

Матильда ДИМОВСКА,

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили:

— Давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш ҳар бир ҳукумат учун ўз фуқароларига янада самарали хизмат кўрсатишни истайдиган муҳим элемент ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистонда жуда катта ислоҳотлар олиб бориляпти. Қишлоқ жойларидаги фуқароларга, айниқса, заиф гуруҳларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда уларга давлат хизматларининг кўрсатилиши ғоятда муҳим. Мазкур лойиҳанинг аҳамиятини шундан ҳам яққол билиш мумкин. Лойиҳа тўғридан-тўғри қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари ҳаётини яхшилаш ҳисса қўшади.

Камила МУҲАМЕДХАНОВА,

БМТ Тараққиёт дастурининг “Самарали бошқарув, сиёсат ва коммуникациялар” кластери раҳбари:

— Қўшма лойиҳанинг моҳияти ва асосий йўналишлари ҳақида кўп гапириш мумкин. Қўшимча тарзда шуни айтиш мумкинки, фуқароларнинг ишончини янада ошириш ҳамда “Ягона дарча” орқали давлат хизматларини кўрсатиш механизмларининг барқарорлигини таъминлаш учун синов ҳудудларда камида 5 та давлат хизматлари марказларининг техник имкониятларини ривожлантириш лозим. Бу хизматлар кўрсатишдаги турли муаммоларнинг олдини олади.

Лойиҳа тақдимотига бағишлаб ўтказилган тадбирда барча фуқаронинг яшаш жойидан қатъи назар, давлат хизматларидан тезкорлик билан фойдаланилишини таъминлаш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида ДХМ шохобчалари очилиши режалаштирилгани ҳам маълум қилинди.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019