Давлат хизматлари агентлиги учун ҳудудларда инновацион бинолар барпо этилади

17:21 27 Июль 2018 Жамият
767 0
Фото: uza.uz

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг тизимидаги 200 дан ортиқ давлат хизматлари марказлари халққа яқин бўлиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, турли буйруқбозлик ва сансалорликларга барҳам бериш каби эзгу мақсадларга интилмоқда.

Агентлик берган маълумотларга кўра, марказлар орқали тақдим этилаётган хизматлар турларининг ортиши уларга одамлар оқими кўпайишига олиб келмоқда.

Жумладан, ўтган йили марказларга 1 кунлик аҳоли оқими ўртача 20 — 40 кишига тўғри келган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 350 — 600 тани ташкил этмоқда.

Кўриниб турибдики, янги, замонавий, инновацион, ташриф буюрувчилар учун барча қулайликни ўзида мужассам этган биноларни барпо этишни замон талаб қилмоқда. Бу борада Агентлик мутасаддилари изланишлар олиб боряпти.

Дастлаб Наманган шаҳрида, кейинчалик эса Қўқонда барпо этилиб халққа хизмат кўрсатаётган биноларнинг мантиқий давоми сифатида Андижон, Самарқанд, Нукус, Мирзачўл, Термиз ва Тошкент шаҳарларида ҳам Давлат хизматлари марказларининг инновацион биноларини давлат-хусусий шериклик асосида барпо этишга киришилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019