Давлат хизматлари агентлиги: Бундай провокацияларга йўл қўймайлик!

11:47 06 Сентябр 2019 Жамият
329 0

Ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари марказининг “Дамас” русумли хизмат автомобилининг фотосурати тарқалди.

Мазкур автоулов орқали ДХМларга шахсан ташриф буюриш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар, шунингдек, чекка ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи шахслар учун сайёр давлат хизматлари кўрсатилади.

“Икки оғиз” жумланинг нотўғри қўлланиши ҳар қандай фотосуратни турлича тушунишга олиб келиши сир эмас. Ушбу вазиятда ҳам шу каби тушунмовчилик юзага келди.

Мазкур ҳолат нотўғри талқин қилинмаслиги учун Давлат хизматлари агентлиги аниқлик киритмоқда:

Мустақиллик куни арафасида Давлат хизматлари марказлари Республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун зарурий ёрдам ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ижтимоий акцияларни ўтказиш ташаббуси билан чиқишди. Табиийки, мазкур хайрли ишда Қорақалпоғистон Республикаси ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Фотосуратда кўриниб турганидек, Чимбой тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари кейинчалик эҳтиёжманд фуқароларга етказиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишмоқда.

Баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳолатни нотўғри талқин этиб, ўзларича "шов-шув" ясамоқчи бўлган. Бундай провокацияларга йўл қўймайлик!


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019