Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш миқдори ошади​

00:13 13 Март 2019 Жамият
341 0

Иллюстратив фото

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 март куни имзоланган 207-сонли қарорига биноан, ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги “Ҳуқуқий ахборот” расмий каналида хабар берилди.

Унга кўра, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг 45 фоизи Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади. Илгари бу қиймат жарималарнинг 55 фоизини ташкил қилган.

Жарималар суммасининг 10 фоизи эса Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади.

Қонунчиликка мувофиқ, қониқарсиз фаолият юритаётган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлардан лавозим маошининг 50 фоизгача жарима солинади.

Киритилган қўшимчалар билан мазкур жарима маблағлари Ички ишлар вазирлиги ихтиёрида қолдирилиши белгиланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019