Давлат геология фонди архив материаллари асосида рақамли маълумотлар банки яратилмоқда 

18:05 27 Октябр 2020 Жамият
69 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаърини геологик ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш бўйича Давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги «Давлат геология ахборот маркази» ДК томонидан «Рақамли геологик маълумотларга киришни осонлаштириш, унинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида давлат геология фондининг архив материаллари асосида рақамли ахборот банкини яратиш» лойиҳаси бўйича иш олиб борилмоқда.

2020 йил июндан сентябргача 2 593 та ҳисобот сканер қилиш орқали электрон (pdf) версияга ўтказилган, жумладан, 626 мингдан ортиқ матн ва 62 мингдан ортиқ график материаллар.

Ишнинг мақсади давлат геология фондининг архив материаллари асосида рақамли ахборот банкини яратиш. Бу эса ўз навбатида «Рақамли геология» бўйича лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?