Давлат бюджети очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

21:13 20 Октябр 2020 Иқтисодиёт
135 0

Ушбу саволга Давлат бюджети департаменти директори Шерзод Муҳаммедов жавоб берди:

— 2021 йилда давлат бюджети шаффофлигига эришиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, парламент ваколатларини ошириш мақсад қилинган.

Хусусан, «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунда ҳар бир вазирлик ва идораларнинг давлат дастурлари учун ажратилган маблағлари алоҳида қаторларда кўрсатиб қўйилиши режалаштирилмоқда. Бунга тушунтириш бериб ўтаман.

Қонуннинг 5-иловасига мувофиқ, биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, масалан, Халқ таълими вазирлиги ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги каби идораларга қайси дастур учун қанча маблағ ажратилганини барча фуқароларимиз кўриши мумкин бўлади. Шу орқали давлат бюджети маблағларининг шаффофлиги таъминланиши кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?