Давлат бюджети даромадлари ошди

13:21 26 Август 2020 Иқтисодиёт
179 0

Бу ҳақда молия вазири Тимур Ишметов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ялпи мажлисида маълум қилди.

2020 йил I ярим йилликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн. сўмни ташкил этиб ўтган йил мос даврига нисбатан 7,5 трлн. сўмга кўп маблағлар ундирилди.

Март ойининг учинчи декадасидан карантин бўйича қатъий чекловлар киритилиши айрим йўналишдаги тадбиркорлик фаолиятининг тўхташи ёки фаоллигининг қисқариши туфайли ҳамда берилган солиқ имтиёзларини ҳам инобатга олган ҳолда, II чоракда солиқ даромадлари I чоракга нисбатан -1,7 трн. сўм ёки 7 фоизга пасайди.

Умуман олганда, 2020 йил 1 июль ҳолатига солиқ тушумлари 45,9 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йил мос даврига нисбатан 6,8 трлн. сўмга (17,2 фоиз) кўп маблағлар ундирилган.

Тушумларни асосий солиқлар кесимида қисқача таҳлил қиладиган бўлсак, қўшилган қиймат солиғи бўйича жорий йил январь-июнь ойларида тушумлар 14,3 трлн. сўмни ташкил этди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 трлн. сўмга камайиб, йиллик прогнозга (44,2 трл. сўм) нисбатан эса 32 фоизни ташкил этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?