Давлат божи ставкалари оптималлаштириладими?

11:50 11 Май 2020 Жамият
148 0

Юқори палата аъзолари “Давлат божи тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама қилди. 

Қонун билан Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинмоқда.

Бундан ташқари, нотариал амалиётда, хусусан, битимларни тасдиқлаганлик ва мерос ишларини расмийлаштирганлик учун давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятларига аниқлаштирувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун эса ундириладиган айрим давлат божи тўловларинг миқдорлари оптималлаштирилмоқда.

Шу билан бирга, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божи ундирилиши бўйича Қонунга тегишли қўшимча киритилмоқда.

Шунга кўра, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга адвокатлик тузилмалари, уларнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, юридик маслаҳатхоналарнинг низомларини давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олганлик учун ундириладиган давлат божи ставкалари бўйича қўшимча киритилмоқда.

Қонуннинг қабул қабул қилиниши давлат божи ставкалари оптималлаштирилиши ва давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари аниқлаштирилишига хизмат қилади. Шунингдек, адвокатлик фаолияти ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик, адвокатлик тузилмаларини, уларнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни, юридик маслаҳатхоналарнинг низомларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олганлик учун ундириладиган давлат божи ставкалари белгилаб берилади.

Сенаторлар мазкур Қонунни маъқуллади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?