Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади

16:26 11 Январь 2019 Жамият
465 0

Иллюстратив фото

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Ҳиндистоннинг илғор тажрибаси асосида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади.

Қуйидагилар Технопаркнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- ахборот технологиялари соҳасида янгидан иш бошлаган ва кичик корхоналарга стартап-лойиҳаларини амалга оширишда, инновация фаолияти натижаларини тижоратлаштиришда, венчур молиялаштириш асосида кўмаклашиш;

- юқори технологияли маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш тармоғини амалга ошириш учун илмий, таълим ва ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятини интеграциялаш;

- ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар синфини яратиш мақсадида ёш мутахассисларни ўқитиш;

- маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.

Технопарк Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси томонидан бошқарилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019