Дастлабки уч ойда автомобиль ишлаб чиқариш 44,7 фоиз ўсди

15:08 09 Апрель 2018 Иқтисодиёт
897 0
Фото: autostrada.uz

2018 йил январь-март ойида Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44,7 фоиз ўсиб, 38,03 минг донага етди. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотига қараганда, жорий йилнинг биринчи чорагида юк автомобилларини йиғиш 485 тани ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44,8 фоиз камдир.
Автобуслар ишлаб чиқариш эса ҳисобот даврида ўтган йилга нисбатан 34,1 фоиз пасайиб, 137 тага тушди. Тракторлар тайёрлаш эса, аксинча, жорий йил биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига қараганда 6,1 баробар ортиб, 432 донага етди.

Ўзбекистон корхоналари томонидан автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш ҳам 2018 йилнинг илк чорагида 43,5 фоиз ошиб, 30,4 минг донага етди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019