“Dassault Systеmеs” Тошкентдаги Турин политехника университетига дастурий таъминотини тақдим этди

15:49 30 Май 2019 Жамият
177 0

Тошкент шаҳридаги Турин университетида юртимиздаги олий таълим муассасалари орасида биринчи бўлиб Франциянинг “Dassault Systеmеs” компаниясининг муҳандислик дастурларидан фойдаланиш йўлга қўйилди.

Муҳандислик дастурларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳондаги етакчи компаниялардан ҳисобланган “Dassault Systеmеs” университетга ўзининг Solidworks муҳандислик дастуридан фойдаланиш бўйича икки мингдан ортиқ лицензияларни тақдим қилди.

Ҳозирда талабалар университетдаги технопарк ва махсус лабораторияларда 3D мосламаларида айнан “Dassault Systеmes Solidworks” муҳандислик дастуридан фойдаланишмоқда.

Мазкур дастур ёрдамида талабалар муҳандислик дастурлари бўйича ўз тажрибаларини кенгайтириш ва янги бозор иқтисодиёти шароитида ўзларининг мутахассис сифатида имкониятларини ошириш имкониятига эга бўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019