Дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар сони нега ошиб кетмоқда?

11:21 12 Октябр 2019 Жамият
302 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Олий Мажлис Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси давом этмоқда.

Парламент аъзолари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мутасаддиларининг мамлакатда дарахт ва буталарни кесишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 3 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлиб, салбий кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 66 фоизга ортган.

Бундан ташқари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда 2019 йил 1 мартгача дарахтларни хатловдан ўтказиш бўйича методик қўлланмани ишлаб чиқиши белгиланган бўлса-да, мазкур ҳужжат ҳанузгача ишлаб чиқилмаган.

Мажлисда қайд этилган муаммоларни ҳал этиш мақсадида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ўрмон тўғрисида”ги ва “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунларнинг ижросини таъминлашдаги камчиликларни бартараф этиш ва мазкур соҳадаги мутасадди мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш, дарахтларни турли зараркунанда ва касалликларга қарши фитопатологик ўрганиш натижалари бўйича уларга қарши курашиш юзасидан фаолият самарадорлигини ошириш таклиф этилди.

Шунингдек, дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар юзасидан жазо чораларини кучайтириш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғридаги ҳамда Жиноят кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинди.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ, “Халқ сўзи онлайн”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019