“Дарахт эк! Ҳаётингни яшнат!“

18:41 16 Сентябр 2019 Жамият
180 0

Бугун Самарқанд шаҳрининг Кўксарой майдонида “Дарахт эк! Ҳаётингни яшнат!“ шиори остида вилоятдаги барча кенг жамоатчилик иштирокида дарахт экиш акцияси бўлиб ўтди.

Мазкур акцияни ўтказишдан кўзланган мақсад, Самарқанд шаҳри ва вилоятида манзарали дарахтларни шаҳар ва туманларда, кўча ва хиёбонларда оммавий экиш, уларни парвариш қилиш маданиятини шакллантиришга қаратилган. - Қадим шаҳримизни бугунги қиёфасини яшнатиб турган манзарали дарахтларни асраб-авайлашга катта эътибор беришимиз, бугуннинг долзарб вазифаларидандир, - дейди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов.

- Табиат қонунларига амал қилишимиз шарт. Масалан, битта дарахтни кесаётган одам, экологияга қанчалик зарар етказаётганини тасаввур ҳам қилолмайди, - дейди биология фанлари номзоди, доцент Мухтор Носиров. - Чунки битта дарахтни кесишнинг ўзи, кислородни маълум даражада камайишига олиб келади.

Бундан ташқари шу ернинг ўзида Самарқанд вилоят “Ипотекабанк“ томонидан ташкил этилган сайёр касса ташкил қилинди. Акция иштирокчилари ихтиёрий равишда марказий банкда очилган ягона ғазна ҳисоб варағи орқали нақд, пул кўчириш ёки терминал орқали ихтиёрий хомийлик ёрдамларини кўрсатишди. Ушбу акцияда тўпланган маблағларга кўчатлар сотиб олиниб, Самарқанд шаҳрининг манзарали жойларига экилади.

Умид Сориев(“Халқ сўзи“)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019