Дамас-2 ўз эгасига етказилди

10:57 12 Апрель 2019 Жамият
420 0

Нукус шаҳри 22 кичик тумани, 9-уй, 33-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Ярашев Қамариддин Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси "ишонч телефони" 1091 орқали мурожаат қолдирди. Истеъмолчи "QQAVTOTEXXIZMAT" МЧЖ билан Дамас-2 автомобили учун шартнома имзолаган ва пул ўтказиб берган. 

Аризага автосалон ходимлари автомашина келганини, аммо уни ўша ернинг ўзидан, яъни Нукусдан эмас, Хоразм вилоятидан олиши кераклигини маълум қилишгани сабаб бўлган.

Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари вазиятни ўрганиб чиқишди. Натижада ўша куннинг ўзида истеъмолчига Нукус шаҳрининг ўзида Дамас-2 автомашинаси топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019