“Даллас чўпонлари” “МЮ” ва “Реал Мадрид”ни ортда қолдириб кетди

15:17 19 Июль 2018 Спорт
628 0
Фото: urban360.mx

Дунёда футболга бўлган қизиқиши жуда юқори бўлишига қарамай, энг қиммат клуб мақоми бошқа спорт турида фаолият юритадиган жамоага насиб этди.

Яъни Америка футболи вакили, АҚШнинг Техас штати Арлингтон шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган Dallas Cowboys жаҳондаги энг қиммат спорт клуби деб эътироф этилди. Бу ҳақида Forbes манбасининг янгиланган рейтингида маълум қилинди.

Унга кўра, “Далласлик чўпонлар”нинг ўтган йилги даромади 840 миллион доллар, солиққача топган соф фойдаси эса 350 миллион долларни ташкил этди. Сайёрамиздаги бошқа ҳеч бир жамоа бундай кўрсаткичга эга эмас. Рўйхатдан жой олган топ элликталик клубларнинг бу борадаги ўртача даромади 103 миллион доллар атрофида бўлган.

Иккинчи ўрин Англиянинг “Манчестер Юнайтед”,учинчи ўрин Испаниянинг “Реал Мадрид”(510 млн. ) футбол клубларига насиб этган. Уларнинг нархи 2017 йилда 2016 йилга нисбатан мос равишда 12 ва 14 фоиз қимматлашган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Матёқуб Матчонов: “Олтиндек қимматли, Ҳумо қуши сингари сарбаланд...”

Хўш, бу қандай анжуман ўзи? Уни ўтказишдан кўзланган мақсад нима? Келгусида мазкур кинотақдимот кино олами ва олам киноси ичра ўз ўрнини топиб кета оладими ёки салафлари каби йўқликка юз тутадими (закий ўқувчи нима демоқчи эканимизни тушунганига шубҳа йўқ, албатта)?

23 Январь 2019