Cув тошқинлари сабаб 50 мингдан ортиқ киши уйларни тарк этди

13:05 30 Июль 2018 Дунё
584 0
Фото: AP

Мьянмада рўй берган сув тошқинлари сабаб қарийб 50 минг аҳоли вакили ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Бу ҳақида Reuters хабар берди.

Унга кўра, ўн минглаб турар жойлар сув остида қолган, кўприкларни сув ювиб кетган. Мамлакатнинг марказий қисмларида йўл инфратузилмалари ҳамда шоли майдонлари зарар кўрган.

Қутқарув хизматлари дарё ва сув ҳавзалари яқинида истиқомат қилувчи аҳолига мурожаат қилиб, зудлик билан ўз уйларини тарк этишга чақиряпти. Боиси сув сатҳи хавфсиз бўлган даражадан ҳам кўтарилиб бораётир.

БМТ миссияси ва “Қизил хоч” ташкилоти маҳаллий бўлинмаси жабр кўрган оилаларга гуманитар ёрдам кўрсатяпти ҳамда одамларни қайиқларда хавфсиз жойларга олиб чиқмоқда.

Ушбу давлат президенти Вин Мьинт баёнот бериб, сув тошқинларидан зарар кўрганлар сони 100 минг кишига етганини билдирди.

Ҳар йили Мьянмада муссон ёмғирлари мавсумида сув тошқинлари ва кўчкилар юз беришидан ўн минглаб одамлар азият чекади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019