“COVID марказ” ходимлари моддий рағбатлантирилади

19:42 04 Август 2020 Жамият
414 0

“Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қарор билан, марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган махсус поликлиникалар (“COVID марказ”) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:

— врач ходимларга – 2,5 млн сўм;

— ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;

— кичик тиббиёт ходимларига – 1 млн сўм;

— бошқа ходимларга – 500 минг сўм.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?